Бул текстте аударылмаған: Uzbek.

Йиғилишни Академик Ё.Х.Тўракулов номидаги Республика, иҳтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали директори Ж.Н.Уббиев очди  ва олиб борди. Кун тартибида қўйилган масалалар ҳозирги куннинг энг асосий масалаларининг бири эканлиги, ҳар йили куз-қиш мавсумида маҳаллаларда фуқораларнинг ис газидан заҳарланиши билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисалар ҳар йили учрашиши, бунда инсонларнинг нобут бўлиши ва соғлигига жиддий зарар етказиш ҳолатлари юз беришлари афсуски қаттиқ ҳақийқат эганлигини айтиб, кун тартибидаги қўйилган масалалар бўйича сўзни Нукус шаҳар ФВБ катта инспектори Р.Рахимбаевга берди. Нукус шахри ҳудудидаги барча маҳалла фуқоралар йиғинларида, давлат тасарруфидаги объектлар, соғлиқни саклаш, олий ва ўрта махсус билим юртлари, ўрта маҳсус ва мактабгача таълим муассасаларида, тадбиркорлик субъектлари объектларида, кўп қабатли ўйлар ва аҳоли турар жойларида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар, газ-ҳаво аралашмасинииг чақнаши, фуқароларни ис газидан заҳарланиши ва бошқа фавқулодда вазиятларни олдини олиш борасида тушунтиришлар берди.

Жумладан: Ҳар бир хонадон эгаси куз-қиш мавсуми бошланмасдан олдин хонадонларда мавжуд иситиш тармоқлари, жумладан иситиш қазони(катёл)ларнинг горелкаларининг техник созлигига, уларнинг дудбуронларининг хонадондан чиқиш ҳолатлари, дудбуронларининг ташки томондан изолация қилинганлиги, мавсумдан олдин тозаланганлиги, хонадонларда мавжуд шамоллатиш тизимларнинг техник созлиги, уларнинг бекитиб ташланмаганлиги, ишга яроқсиз иситиш қазонларини икки контурли иситиш қазонларина алмаштириш кераклиги, уларнинг қўлайлиги, хавфсизлиги бўйича мисоллар ёрдамида фуқораларга тушунтиришлар берилди. Масалан: Нукус шаҳри “Ели абат” МФЙ ҳудуди 23-кичик тумани 1/1-кўп қаватли ўйида яшовчи 1 та фуқаро ва 2-нафар фарзандининг куз-қиш мавсумидан олдин иситиш қазонхоналари дудбуронлариг қора қурумлардан тозаланмаганлиги натийжасида ис газидан заҳарланиб вафот этганлиги, Нукус шаҳри “Темир йўл” МФЙ худудида Ажиниёз номидаги Нукус давлат пегогика институти талабасининг ис газидан заҳарланиб вафот этганлиги,  Нукус шаҳри “Сарбиназ” МФЙ ҳудуида 2 та фуқоранинг ис газидан захарланиб вафот этганлиги, канчадан-канча кишиларнинг ис газидан захарланиб Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказларига ҳар куни мурожаат этишлари, шу каби кунгилсиз ҳодисани бўлдирмаслик учун қулбола ишланган стандарт талабига жавоб бермайдиган иситиш қазонлари фойдаланмаслик, уларнинг ўрнига 2-контурли арестон иситиш қазоналаридан фойдаланиш кераклиги бўйича ўз тавсияларин билдириб ўтди.

Йиғилишга қатнашаётган ишчи ва хизматчилар юқоридаги барча масалаларга жиддий эътибор қаратиш кераклиги, ҳар ҳил фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш фақат давлат органларининг иши бўлмай барчамиз тўғридан тўғри маъсул эканлигимиз, махалламизда юқоридагидан кўнгилсиз ҳодисаларни бўлдирмаслик учун барчамиз ходимларга ёрдам берадиганлиги, асосий этибор ёлғиз бошли инсонлар, спиртли ишимликларга ружо қуйганлар, талаба ёшлар ва узоқ муддатга кетган фуқоралар хонадонларига каратиш кераклиги, бунинг учун биз томондан ҳар ҳил ёрдам беришга тайёр эканлигини айтиб ўтди.

Leave a Comment