Академик Ё.Х.Тўракулов номидаги Республика Ихтисослаштирилган Эндокринология илмий амалий маркази қандли диабет беморларда реконструктив пластик жарроҳлик бўлими раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, олий тоифали шифокор Т.Т.Камалов 2025 йилнинг 12-13-август кунлари Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги
“Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ–102-сон қарорининг бажарилиши бўйича амалий ёрдамлар кўрсатди.13-август куни Шўманой туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли поликлиникасида 40 ёш ва ундан катта ёшдагилар скрининг ишларини ташкил этиш, эндокринологлар учун “Д” ҳисобда турган беморларни реестрга киритиш, “Д” ҳисобда турган қандли диабет беморларни соғломлаштириш ишлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди ва Шўманой ТТБ стационаридаги беморлар тиббий кўрикдан ўтказилди.


Русский
English
Uzbek

