. Ижтимоий-маънавий ит барқарорлигини таъминлаш ва
динлараро бағрикенгликни мустахкамлаш ва Ёшларни ёт ғоялар
таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни соғлом эътиқод ва диний бағрикенглик
руҳида тарбиялаш.
- Давлат таълим муассасалари талабарнинг кийиниш маданияти ва
тартиб-интизомга амал қилиш кўп кмаларини мустахкамлаш,
саломатликларини муҳофаза қилиш учун тегишли шарт-шароитлар
яратиш, маънавий ва жисмоний соғлом авлодни камол топтириш.
- Мафкуравий тахтидларга қарши курашишнинг долзарб
налишлари ҳамда хотин-қизларнинг салбий ғоялар таъсирига тушиб
қолишининг олдини олиш тўғрисида.
- «Жаҳолатга қарши маърифат» мавзусида талаба ва ўқувчилар
ўртасида тарғибот ишларин олиб бориш.
Ж.Уббиев – Е.Х.Туракулов номидаги Республика
Ихтисослаштирилган илмий амалий Эндокринология тиббиёт маркази
Кораколпогистон Республикаси филиали директори Кун тартибида масала
бўйича кириш сўз билан очиб мажлис қотночилари билан танишдирди ва ўз
сўзида диний экстремистик оқимлар, миссионерлик, «оммавий маданият» билан
боғлиқ мафкуравий таҳдидларнинг олдини олиш бўйича тарғибот тадбирларини
ташкил этиш, меҳнат миҳнат мигрантлари билан профилактик ишларни амалга
ошириш ва диний ақидапарастлар турли оқим, гуруҳлар шаклида фаолият олиб
бормокда ҳақида ўз фикирини айтиб ўтти ва кейинги сўзни
Кун тартибидаги масала бўйича Х.Незаматов Ўзбекистон Республикаси
Дин ишлари бўйича қўмитанинг Қорақалпоғистон Республикаси худудий
бошқармасининг Нукус шаҳар бош мутахассиси сўз берди. Бугунги шиддатли
давр ёш авлодга замонавий таълим бериш билан бирга уларни умуминсоний ва
миллий қадриятлар, юксак инсоний фазилатлар руҳида тарбиялаш, онги ва қалбини
мафкуравий, маънавий ва ахборот таҳдидларидан ишончли ҳимоя қилиш, уларда
ғоявий иммунитетни шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор бериш
лозимлигини кўрсатмоқда. Шунингдек, таълим даргоҳларида кийиниш
маданиятига ҳам катта эътибор бериш талаб қилинмоқда. Инсоннинг кийган
кийими атрофдагиларда у ҳақидаги илк таассуротни пайдо қилади. Кийиниш
маданияти атрофдаги воқеа-ҳодисаларга нисбатан муносабатимизни ифодалайди.
Тўғри, давр замонавийликни талаб қилади, аммо таълим даргоҳларнинг ўзига
яраша қонун-қоилари, кийиниш одоби бор. Ана шу одобга риоя килган ҳолда
Ҳар бир талаба ўз вазифасини бажариши ва масъулиятни ҳис қилиши даркор.
А.Купабаев- Нукус шахар «Салмен ийшан» масжиди имом нойиби Бутун
дунё мамлакатларини экстремизм ва терроризм ташвишга солиб келмоқда.
Ҳозирда экстремизм ва терроризм дунё мамлакатлари учун нафақат ташқи, балки
ички хавфсизликка ҳам дахлдор масалага айланди. Шу билан бирга ҳозирда кўплаб
шахсларнинг экстремистик ва террористик ташкилотлар таъсирига тушиб
қолаётганликлари турли хил ижтимоий муаммолар, давлат ва жамият
хавфсизлигига путур етказувчи тахдидларни юзага келтириб чиқармоқда. Ислом
дини бирор шахс, гуруҳ, мол-дунёга нисбатан ва обрў-эътибор топиш учун
қилинадиган ҳар кандай мутаассиблик ва фирқаларга бўлинишни қоралайди,
тарафкашликни жоҳилият ҳолатига ўхшатади. Мутаассиблик луғатда бир нарсага
қаттиқ боғланиб, кўр-кўрона эргашиш, ашаддий тарафкашлик, бир фикрда қаттиқ
туриб олиш каби маъноларни англатади. «Кашшофу истилоҳотил фунун» китобида
«мутаассиблик, гарчи далил кўриниб турган бўлса ҳам, бир томонга мойиллик
туфайли ҳақни рад этишдир» деб таърифланган. Бугунги кунга келиб бутун
жаҳонга хавф солаётган диний экстремизм ва халқаро терроризмни келтириб
чиқарувчи омиллардан бири диний мутаассибликдир.
Сўзга, О.Турениязов Ўзбекистон «УЕТЕКАХ) жангарилар бирлашмаси
Қ.Р аъзоси ушбу масала ҳам жуда кўп баҳс –мунозараларга сабаб бўлаётган учун,
бу борада ҳам аник бир тўхтамга келиб, аҳолига тўғри тушунчани бериш керак.
Бир нарсани яхши билиб олишимиз керак, ҳеч ким миллий рўмолга қарши эмас,
факат турли маданият кўринишлари сифатида қаердадир шаклланиб, бугун
юртимизга кириб келаётган кийимларга қаршимиз, у оммавий маданиятни тарғиб
этувчи хар қандай кўринишдаги либосни ўз ичига қамраб олади. Тасаввур қилиб
кўринг калта шим ёки футболка кийиб олган ота ёки тор ва очиқ либосга бурканган
она ўз фарзандига ибрат бўлиш ўрнига шу муҳитда улғайиши учун замин
яратаётгандек гўё, Ҳақиқатки бундай ота-оналар баъзи-баъзида учраб турибди. Энг
аввало ота она ўз фарзандини кийинишига эътибор бериши, доимий назорат
килиши зарур. Шундагина юкорида келтирилган муаммолар ва салбий фикрлар
юзага келмайди.
Мамлакатимизнинг келажаги, бошлаган эзгу ишларимизнинг давомчилари,
кўзимизнинг нури, калбимиз сурури. Улар билан ҳаётимиз обод, кўнглимиз
чароғон, Шу сабабли ҳам болаларимиз бахтли бўлишлари учун ҳамма. нарсамизни
беришга тайёрмиз. Инсон фарзанди учун яшайди, дилбандларига умрини бахшида
этади. Кенг жамоатчилик диққатини болаларнинг муаммоларига, уларнинг
Ҳуқукларини ҳимоя қилишга, ҳимояланган дунёда яшаш имкониятларига, бахтли
болаликка эга бўлишларига ва Ўз мамлакатининг тўла-тўкис ва хотиржам фуқароси
бўлиб ўсишларига қаратишдир. Мақсадимиз улғайиб келаётган ёш авлоднинг
келажакда маънан бой, жисмонан соғлом ва ахлоқан пок бўлиб вояга етказишдир.
Мажлис сонгида талаба ёшларга «ОГОҲ бўлинг» ва яна огоҳликка даъват
килувчи слайдлар қўйиб берилди.
Мажлис якунида тарғибот гуруҳи аъзолари ва Е.Х.Туракулов номидаги
Республика Ихтисослаштирилган. илмий амалий Эндокринология тиббиет
маркази Кораколпогистон Республикаси филиали кун тартибидаги масалалар
юзасидан фикр мулоҳазаларини билдиришди ва кун тартибидаги масалалар
атрофлича муҳокама этилди.


Русский
English
qaraq

