Академик Я.Х.Тўрақулов номидаги Республикa ихтисослаштирилган илмий-aмaлий тиббиёт эндокринология мaркaзи ҚР филиали мутахассиси Г.Гаипова томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.01.2022-йилдаги “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-102-сон қарорининг талаблари ижроси бўйича Хўжайли туманида оилавий шифокорлари хамда патронаж хамшираларига 40 ёшдан ошган ахоли ўртасида “Қандли диабет” касаллиги скрининги ўтказиш ва хисоботларни юритиш мавзусида семинар ўтказилди.
Қандли диабет касаллигини барвақт аниқлаш ва “Д” назоратга олиш дастурларини амалиётга жориш этиш, профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш, соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш ҳамда жисмоний фаоллик дастурларини аҳоли орасида кенг кўламда татбиқ этиш бўйича тушунчалар берилди.


English
Uzbek
qaraq

