Эндокринологиянинг 6 йўналиши бўйича ЙЎЛ ҲАРИТА (Маршрутизацияси) асосида тиббий хизматларни ташкил этиш ва тиббиёт ходимларини (тиббий бригада иштирокчилари) ни ЙЎЛҲАРИТА — беморларни йўналтириш ва кузатув алгоритмлари бўйича билим ва кўникмаларни ошириш бўйича 2026 йил 03-сентябрь куни Академик Ё.Х.Туракулов номидаги РИЭИАТМ ҚР филиали эндокринологи Р.Бердимуратова томонидан Нукус шаҳри №2 оилавий поликлиникасида оилавий шифокорлар, патронаж ҳамширалар ўртасида семинар тренинг ўтказилди. Семинарда қандли диабет, (қандли диабет 1 тури, қандли диабет 2 тури), диабетик кетоацидоз, диффуз эутиреоз бўқоқ, қандсиз диабет ва семизлик касалликлари бўйича йўл ҳарита тушунчаси ва аҳамияти, беморларни тўғри йўналтириш алгоритмлари, бирламчи бўғинда эндокрин касалликларни аниқлаш тўғрисида тушунчалар берилди.

Leave a Comment